UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  1 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  10 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  18 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  35

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 17-туридан ўрин олган еттита учрашув бўлиб ўтади. "Металлург" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Олий лига. 17-тур. 12 август

«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 8-ўринда (23 очко), "Машъал" 10-ўринда (21 очко). 

Жамоалар жадвалда бир-бирларига жуда яқин ўринларни эгаллаб туришибди. Агар "Машъал" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Ўтган турни иккала жамоа ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Металлург" сафарда "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган бўлса, "Машъал" Тошкентда "Локомотив" билан 1:1 ўйнади. 

Бугунги беллашувда "Металлург" ўз майдонида ўйнайди, шу боис устунлик мезбонлар томонида, аммо "Машъал" "Локомотив"га қарши ўйинини Бекободда ҳам намойиш эта олса, унда яна бир қизиқарли баҳсга гувоҳ бўламиз. 

Эсингиздами? Муборакда кечган биринчи даврада ўйинида "Машъал" ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўтган йил Бекободда бўлиб ўтган ўйинда эса майдон эгалари йирик 6:0 ҳисобида зафар қучишган. Бу мағлубият ҳали "Машъал"нинг эсидан чиқмаган бўлса керак. 

Факт: "Металлург" ўз майдонидаги баҳсларда тўрт марта ғалаба қозониб, фақат икки бор ютқазган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 12-8. "Металлург" уйда "Динамо" ва "Бухоро"га ютқазиб қўйган. 

Биласизми? "Металлург" Бекободдаги охирги уч учрашувни фақат ғалаба билан якунлади. "Сўғдиёна" - 3:1, "Насаф" - 1:0, "Қизилқум" - 3:1. 

Факт: "Машъал" сафар ўйинларида ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонган. Муборак жамоаси 3-турда "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Жамоа сафардаги охирги икки баҳсни дуранг билан тугатди.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика