"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди
20 янв 19:54
Янгиликлар
"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди
"indykaila News"нинг хабар беришича, Саудия Арабистони клубларидан бири бразилиялик футболчи учун тахминан 200 млн фунт тўлашга тайёр эканини билдирган.
"Қаймоқранглилар" эса 2026 йилги яқин қишки трансфер ойнасида футболчини сотиш масаласи умуман кўриб чиқилмаслигини маълум қилди. Клуб раҳбарияти мавсум ўртасида жамоанинг етакчиларидан бири билан хайрлашиш нияти йўқлигини эҳтимолий харидорга етказган.
Винисиус Жуниор 25 ёшда. У 2018 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва шу вақт ичида мадридликларнинг ҳужум чизиғида асосий фигурага айланган. Вингер ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
Бразилиялик футболчининг Испания гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Винисиуснинг трансфер қиймати тахминан 150 млн еврони ташкил этади.
Аввалроқ Винисиус мухлислар муносабати сабаб "Реал"ни тарк этишга қарор қилгани айтилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар