Моуринью "Реал"га қайтиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2026, 16:57
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью "Реал"га эҳтимолий қайтиши ҳақида тарқалаётган миш-мишларга жавоб берди.

Португалиялик мутахассис бундай мавзуларни муҳокама қилиш ниятида эмаслигини ва ўз келажаги атрофидаги спекуляцияларда иштирок этмаслигини очиқ-ойдин билдириб ўтди.

"Совунли опералар (узоқ давом этадиган сериаллар – таҳр.) борасида менга ишонманг. Яхши совунли опералар бўлади, лекин улар жуда узун. Агар 1-2 қисмини ўтказиб юборсангиз, бутунлай чалкашиб кетасиз. Менга умид боғламанг, чунки мен совунли опералар томоша қилмайман", – деди Моуринью.

Аввалроқ Перес Моуриньюни "Реал"да кўришни истаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›