UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали гол урмаган "Динамо" "Бунёдкор"ни қабул қилади Янгиликлар

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали гол урмаган "Динамо" "Бунёдкор"ни қабул қилади

Бугун олий лиганинг 22-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Ўйин аҳамияти иккала жамоа учун ҳам юқори. Айниқса, "Динамо" учун. Чунки бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери олтита ўйинда майдонга тушган бўлса, ҳали бирор мартаям гол ура олмади. 

Умумий ҳисобда "Динамо" футболчилари саккизта ўйиндан бери тўп кирита олишмаяпти. Мана шу саккизта учрашувдаги тўплар нисбати 0-7. Албатта, олий лига клуби учун бу ачинарли кўрсаткич. "Динамо"да ўзи гол урадиган футболчи борми деган савол юзага келади. 

Бугун эса майдон эгаларини яна бир жиддий рақиб кутмоқда. Миржалол Қосимов қайтганидан бери "Бунёдкор" анча ўзгарди. Жамоа иккинчи даврада мағлубиятсиз давом этмоқда: тўртта ғалаба ва икки дуранг. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" бугун ҳам ютқазмаса керак. 

Биласизми? "Динамо" охирги икки ўйинни дуранг билан якунлади. "Бухоро" ва "Қўқон-1912"га қарши баҳслар 0:0 ҳисобида тугади. "Бунёдкор" эса кетма-кет учта ғалабадан сўнг сафарда "Қизилқум" билан 3:3 ўйнади.  

Факт: "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида гол ўтказмади. "Динамо"да эса бунинг акси: олтита ўйинда бирортаям гол йўқ. 


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика