

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Баҳрайн Миллий" стадионида мезбонларга қарши майдонга тушишади. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. СПОРТ телеканали учрашувни жонли кўрсатиш борасида иш олиб бормоқда. Катта эҳтимол билан баҳсни жонли равишда томоша қиламиз.
Учрашувни япониялик Тожо Минору бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Кеча Самвел Бабаян ва Марат Бикмаев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди.
Баҳсда Ўзбекистон кўк рангли формада ўйнайди.




