Блаттер жаҳон чемпионати иштирокчилари сони оширилиши ғоясини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
10 мар 2016, 16:41
ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сони оширилиши ғоясини танқид қилди.

Олдинроқ ФИФА янги раҳбари Жанни Инфантино ЖЧ қатнашчилари сони 32 тадан 40 тага етишини қўллаб-қувватлаган эди.

"Фикримча, 32 та бўлиб қолгани яхши. Бу тизим синалган. Ушбу ғоя Инфантинога овозлар олиб келди? Унда кейинги номзод жамоалар сонини 44 тага шириши керак эканлигини айтадими, қани чегара? Теннисдагидек ўйнаса ҳам бўлади - 128 жамоа билан. Олимпия тизими бўйича. Бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўларди" - дейди Блеттер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Blick