"Биз "Сити" билан ўйингача қилган ишларимизни давом эттиришимиз керак" — Артета

Sherzod Nurmatov
27 апр 2023, 13:35
“Канонирлар” йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйин (1:4) ҳақида фикр билдирди.

"Биз ушбу ўйингача қилган ишларимизни давом эттиришимиз керак. Жамоа ғалаба қозонишни бошлаши керак. Биз бу учрашувда барча энг яхши фазилатларимизни кўрсатишимиз кераклигини билардик. Аммо бугун "Арсенал" бундан йироқ эди. 

Футболчилар қўрқишди деб ўйламайман, лекин ўйинни бундай бошлаганимиз бизга муаммо келтирди. Бундай пайтда биз нималарга қодирлигимизни кўрсата олмаймиз", – деди испаниялик мутахассис.

"Арсенал" айни дамда АПЛда "Манчестер Сити"дан икки очко олдинда бормоқда. "Шаҳарликлар" захирасида 2 та ўйин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›