UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Англия ва Саудия Арабистони клублари Нигерия терма жамоаси дарвозабонига қизиқишмоқда  0 12:08Биринчи лигада янги жамоа пайдо бўлди  3 11:44Германия Бундеслигасида ғалати автогол урилди  0 11:27Футбол тарихидаги энг қисқа шартнома имзоланди: 1 кун!  1 11:00Бензема ОЧЛ чорак финалининг илк ўйинини ўтказиб юборади  0 10:41Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг чемпионлик учун имконияти ҳақида гапирди  3 10:10Хави: “Менимча, бугун яхши ўйин кўрсатмадик”  3 09:38Неймар: «Қачонлардир Месси билан яна бир жамоада ўйнашга муваффақ бўламан»  7 09:10Томас Тухель “Барселона” таклифини фақат бир шарт билан кўриб чиқади  5 08:50Португалия чемпионати. "Порту" - "Бенфика" 5:0  0 08:43Рой Кин “қизил иблислар”нинг мағлубиятига кескин фикр билдирди  11 08:25Лига 1. "Лион" - "Ланс" 0:3  0 08:18“Пахтакор” сафида чемпионат баҳсларида энг кўп учрашувни ким ўтказган. ТОП-3 дан “Бунёдкор” директори жой олган  0 07:51“Манчестер Сити”дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг тен Хаг нималар деди?  14 07:45Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Галатасарай" 0:1  0

Бир кун аввал тарк этган жамоаси учрашувини балкондан кузатган, юракдаги муаммо туфайли икки йил ўйнамаган ҳамда бошқа спорт тури бўйича вице-чемпионга айланган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз Янгиликлар

Бир кун аввал тарк этган жамоаси учрашувини балкондан кузатган, юракдаги муаммо туфайли икки йил ўйнамаган ҳамда бошқа спорт тури бўйича вице-чемпионга айланган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз

Куни кеча Фарғона клуби руминиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди.

Миҳаи Александру Роман 1992 йилнинг 31 май санасида Руминияда таваллуд топган. Краёва университети жамоаси тарбияланувчиси катта футболдаги дебютини 2010 йилда ўтказади. 

2011–2012 йилларда "Петролул" клуби шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 2013 йилдан 2015 йилга қадар "Турну Северин", "Сегят" ва "Пандурий" жамоаларида ўйнаган.

2015 йил "Нижмеген" клуби билан шартнома имзолаган Роман кейинчалик "Маккаби" (Петах-Тиква), "Поли Тимисоара" ва "Ботосани" клублари либосида ҳам тўп тепган.

2019 йил футболчи юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли 20 ойни майдондан ташқарида ўтказди. Шифокорлар аниқ ташхис қўйишмади, аммо улар юрак хасталигидан азият чекиши мумкинлигидан шубҳаланиб, руминияликнинг футбол ўйнашини тақиқлашди. Роман эса йиғинлар ўрнига кардиология клиникаларига қатнашга мажбур бўлди. Атрофдагилар унинг майдондаги эмас, тиббий кўрсаткичларига эътибор қарата бошлашди. Вена шаҳрида операция қилинган Миҳаи Роман 2019 йилнинг 14 декабридан 2021 йил 27 октябрига қадар майдонга қадам боса олмади. Италиядаги текширувлардан сўнг ҳатто унга футболни тарк этишни маслаҳат беришди.

"Бу оғир давр эди. 20 ой мавҳумликда яшадим, шуғуллана олмадим. Ухлай олмасдим, кроватда ўзимни майдонга тушиб, гол урганимни тасаввур қилиб ётардим. Бу осон эмасди. Шунга қарамай, майдонда ва спорт залида шуғулланардим. Ҳатто падбол (оёқлар орқали ўйналадиган теннисга ўхшаш спорт тури) бўйича Руминия вице-чемпионига айландим. Умид ҳеч қачон ўлмайди. Ўйлашимча, бу ташхис шифокорларнинг хатоси эди. Ҳақиқатда шундай бўлганда, умуман футбол ўйнамасдим. Мен ўзимни ёмон ҳис қилмагандим. Ўша вақтлари ҳам футболдан бошқа соҳа билан шуғулланишни хаёлимга келтирмаганман".

2023 йилнинг 18 августида "Ботошани"ни тарк этган ҳужумчининг эртаси куни ўтказилган собиқ жамоаси иштирокидаги ўйинни стадион яқинида жойлашган уйининг балконидан томоша қилаётганини фотожурналистлар пайқаб қолишган.

Шу йилнинг иккинчи қисмида "Петролул" таркибида 10 та ўйин ўтказган форвард самарали ҳаракат амалга ошира олмаган. Фақатгина Руминия кубоги баҳсларида икки маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган.

2024 йилнинг 10 февралида эса руминиялик ҳужумчи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади. 

"Мен ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлардим. Буни собиқ клубдагиларга маълум қилдим ва ўзаро келишув бекор қилинди. Ҳеч ким мендан воз кечмади ёки шартномани бекор қилмади. Мен шунчаки майдонда тўп тепишни хоҳлаётганимни айтдим.

"Нефтчи"га келишим молиявий жиҳатдан анча фойдали, лекин бу мен учун устувор вазифа эмас. Асосийси, ўйин амалиётига эга бўлиш. Қолаверса, чемпионати баҳор-куз тизимида ўтказиладиган мамлакатда ўйнаш тажрибам бор, аввал шундай форматдаги икки жамоа шарафини ҳимоя қилганман".


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
11 фев 22:29:31
Садриддин Тўланбойев
Хайрли бўлсин. Нефтчи сафида голлар уриб мухлисларни хурсанд қилиб юрсин.
+1   
12 фев 00:40:43
Davronbek Abduvaliev
НЕФТЧИ савоб ишга қўл урмоқчи бўлди шекили. Бу мавсум НЕФТЧИ га фақат давомий ғалабалар тилаймиз.
+1   
12 фев 00:40:15
Davronbek Abduvaliev
НЕФТЧИ савоб ишга қўл урмоқчи бўлди шекили. Бу мавсум НЕФТЧИ га фақат давомий ғалабалар тилаймиз.
   
15 фев 20:30:33
Man sity
Tekinga kelgan o'yinchi...zaxirada chiriydiyov...arzon oylikga keldi
   
12 фев 11:14:50
Мирзаев А.
Ютубда урган голларини кўрсангиз ўзимизни қора ва кўк кўзлардан ошиқ жойи йўқлиги кўриниб турипти
-1   
11 фев 23:34:39
and marxamat
Ғалати трансфер нега пул сарфлайди шундай легонерларга тушунарсиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика