

Энди эса бу чора-тадбирлар қандай натижа бергани маълум бўлди.
Клуб биринчи чорак учун молиявий ҳисоботни тақдим этди. Унга кўра, жамоанинг маошлар жамланмаси қарийб 74 миллион фунт стерлинггача қисқарган. Бу эса катта маошга эга бўлган айрим футболчилар ижарага берилгани билан боғлиқ. Хусусан, Маркус Рэшфорд ва Жейдон Санчо ижарага жўнатилди, уларнинг ойлик маоши мос равишда "Барселона" ва "Астон Вилла" томонидан тўлаб берилмоқда.
Шу билан бирга, еврокубокларда иштирок этилмагани сабабли клуб даромадлари камайган. Аммо шунга қарамай, маошлар ва даромадлар ўртасидаги нисбат 52,5 фоизга тушган, ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 56 фоизни ташкил этган эди. Ҳозирги маош харажатлари 2020 йилдан бери биринчи чорак учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади.



