

Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони Про-лигасининг собиқ юлдузи ва "Ливерпул"нинг собиқ сардори Жордан Хендерсон билан Лондондаги яширинча учрашди.
"Қизиллар" афсонаси Салоҳ ўзининг шов-шувли интервьюсидан сўнг ҳафта ўртасида "Интер"га сафар учун мураббий Арне Слот томонидан қайдномага киритилмади.
Саудия Арабистони Про-лигаси клублари – "Ал Ҳилол," "Ал Наср," "Ал Иттиҳод," "Ал Аҳли" ва "Ал Қодисия" Салоҳнинг трансферига тайёр, деб ёзади The Telegraph.
Яқин Шарққа эҳтимолий трансфер миш-мишлари кучайган пайтда Салоҳ "Ливерпул"даги собиқ жамоадоши Жордан Хендерсон билан Ғарбий Лондондаги Скалини ресторанида овқатланди.

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" жамоасида ўйнаган Ҳендерсон Салоҳ билан тахминан 1,5 соат мулоқот қилган.



