"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди

Оқил Абдубарноев
12 дек 2025, 13:06
"Динамо" шартнома муддати якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.

2025 йилги мавсум бошида жамоа сафига қўшилган 21 ёшли дарвозабон Эдем Неманов битимни яна бир йилга узайтирди ва у 2026 йил охиригача "Динамо" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Аввалроқ самарқандликлар дарвозабон Равшанбек Ягудин билан яна бир йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати