UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  5 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  34 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўринда айтишим мумкин, бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳужум ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бир ёки иккита вазият ярата олдик холос. Рақибларда иккита вазият юзага келганди, улар иккисидан ҳам фойдаланиб кетишди. Бу йигитларга руҳан таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, ўйинимиз кучайди. Ҳужумларни ташкил эта бошладик, лекин якунловчи зарбаларда хатоликларга йўқ қўйдик. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз.

"Хоразм" яхши жамоа, улар билан 3 марта ўйнадик, уйда дуранг, сафарда мағлубият ва яна уйда мағлуб бўлдик. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяпти. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. 

- Сафардаги мағлубиятдан сўнг бугун бу жамоага қарши қандай ўзгаришларни амалга оширгандингиз?

- Ўша ўйиндан фарқли равишда бугун қанотларда ўзгаришларга қўл урдик. Бошқа йигитларга ҳам ўйнашга имкон бердик, улар бугун майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин камида дуранг натижага мос бўлганди. Хатолар туфайли ютқаздик деб ўйлайман. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим ҳисобланади. 

- Про-лигада ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шундай вазиятда жамоага қандай мотивация бериш мумкин?

- Биринчидан ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Ўз ишига жиддий ёндашиш керак. Ўрин ололмаганимиз ёки тушиб кетмаганимизга эътибор қаратмасдан охиригача футбол ўйнаш керак. Мотивация қандай, ҳозирдан кейинги мавсумга тайёргарликни ўйлашимиз ва биринчи ўринда мухлислар учун ўйнашимиз керак. Сафар ўйинларида ҳам максимал ишлашимиз керак. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика