"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради

Khoja
3 окт 2025, 10:08
Суперлига якунига 7 та тур қолганида Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мураббий билан шартнома имзолади.

Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, Асрор Алиқулов - "Шўртан" жамоасининг янги бош мураббийи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида Анвар Бердиев жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борганди. 8-турдан сўнг "Шўртан" раҳбарияти Бердиев билан тузилган шартномани бекор қилди ва унинг ўрнига  Элдор Мойлиев вақтинчалик бош мураббий сифатида фаолият олиб борганди. 

Айни вақтда "Шўртан" 23-турдан сўнг 12 очко билан турнир жадвалининг 16-поғонасида кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›