Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар
03 окт 18:18
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар
Сал аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб этилган футболчилар номи эълон қилинди.
Дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячилар Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, ярим ҳимоячи Диёр Холматов ва вингер Жалолиддин Машарипов жароҳат боис қайдномага киритилмаган.
CAFA Nations Cup мусобақасида иштирок этганлардан эса Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Дилшод Комилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Азиз Турғунбоев, Алишер Одилов, Руслан Жиянов ва Ҳусайн Норчаев терма жамоага жалб этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоа 9 октябрь куни Тошкентда Кувайт билан, 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай терма жамоаси билан баҳс юритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар