Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
15 окт 02:56
Янгиликлар
Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
Сенегал ва Кот-д’Ивуар мундиалда.
Африка қитъасидаги саралаш босқичи ўйинлари якунига етди. Бугунги беллашувлар орқали икки жамоа — Сенегал ҳамда Кот-д’Ивуар 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Сенегал жамоаси бугунги учрашувда Мавританияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди ва навбатдаги жаҳон чемпионатига йўл олди.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси эса Кения устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Бу натижа уларни гуруҳда биринчи ўринга олиб чиқди ва 2014 йилдан кейин илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар