UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   1 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  2 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди ва мағлубиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин ювиб юборди. Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик. “Бухоро” бугун ўз меҳнати эвазига ғалаба қозонди. Ушбу мағлубиятда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган ҳисоблар кўп бўлди, лекин бизнинг ўйин сифатимиз ҳам аянчли бўлди. Тушкунликка тушмаслик керак. Ўйлайманки, жамоамиз ўз ўйинини топа олади.

Бугун жамоамни танимадим. Имкони бўлганда, танаффусда бундан ҳам кўпроқ ўзгаришни амалга оширсам бўларди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан бугун асар ҳам йўқ эди. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар хаяжонланди дея олмайман. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади. Шу сабаб футболчиларни айбламаган бўлардим. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик.

Дастлабки турда “Пахтакор” ҳам, “Насаф” ҳам мағлуб бўлди. Ҳар бир баҳс мураккаб бўляпти ва очко қўлга киритиш имконияти бор”, – деди мутахассис.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика