"Бавария" клуби "Байер" сафида чемпион бўлган футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди
27 июн 21:25
Янгиликлар
"Бавария" клуби "Байер" сафида чемпион бўлган футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди
Йосип Станишич "Бавария" билан шартномасини 5 йилга узайтирди.
Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар берди.
Хорватиялик ҳимоячи билан янги шартнома 2029 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда 24 ёшли Станишич Леверкузеннинг "Байер" жамоасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар