"Бавария" футболчиси "Боруссия" устидан қозонилган ғалабани ишдан ҳайдалган Нагельсманнга бағишлади

Aslanov Jasurbek
2 апр 2023, 01:20
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар Дортмунднинг "Боруссия" клуби устидан қозонган ғалабани Юлиан Нагельсманнга бағишлади.

35 ёшли мутахассис 24 март куни "Бавария" бош мураббийлигидан ҳайдалган эди. Бугун Мюнхен жамоаси Томас Тухель билан Дортмунднинг "Боруссия"сини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Нагельсманнинг истеъфосидан ҳайрон бўлдик. Бугунги ғалабани унга бағишламоқчиман.

Аммо бу футбол, ушбу қарорларни футболчилар қабул қилмайди. Янги мураббий катта тажрибага эга ва муваффақиятли. Биз олға қадам ташлашда давом этиб, бугунгидек ғалабаларни қўлга киритишимиз керак" - дейди Павар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern & Germany