"Барселона"дагилар "Гуанжоу Эвергранд"ни Паулиньони сотишга кўндирмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 июл 2017, 11:53
"Барселона" "Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Паулиньони харид қилишга бўлган ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Хитой клуби ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас, бироқ испан клуби бразилияликнинг ҳаракатларига умид билдирмоқда.

"Барселона"дагилар Паулиньо "Гуанжоу Эвергранд" раҳбариятини кетиш ҳақида сўрашига умид билдиришмоқда. Айни дамда футболчининг агенти Хитойда ва клуб билан музокаралар ўтказилади.

Ўтган ҳафтада "Гуанжоу Эвергранд" раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Паулиньо билан хайрлашмаслигини маълум қилишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo