


32 ёшли бразилиялик Саудия Арабистони клуби сафига эркин агент сифатида қўшилди. У билан 3 йиллик шартнома тузилди.
Хавбек Жидда жамоасига ўтгунига қадар "Гуанчжоу Эвергранд"да ўйнаб келаётган эди. У ўтган мавсумда 14 ўйинда 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Маълумот учун, Паулиньо "Барселона"да 2017 йилнинг августидан 2019 йилнинг январига қадар ўйнаган.



