"Барселона" Месси, тер Штеген ва де Йонгдан ташқари барча футболчиларини трансферга қўяди

Sherzod Nurmatov
21 май 2020, 02:05
"Кўк-анорранглилар" инқирозий даврдан чиқиши керак.

The Sun хабарига кўра, "Барселона" молиявий инқирозни олдини олиш учун Лионель Месси, Френки де Йонг ва Марка-Андре тер Штегендан ташқари барча футболчиларини сотувга қўймоқда.

Луис Суарес, Антуан Гризманн ва Жерар Пике каби юлдузлар ўтган ёздаги трансфер ойнасида сарфланган пулларни қайтариш учун яхшигина маблағ эвазига бошқа клубларга ўтиши мумкин. 

Шу тариқа, клуб йиллик маош ҳисобини қисқартириш ниятида, ҳозирда у 550 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun