

2015 йилдан бери Саудия клубларида ишлаб келаётган грециялик мутахассис шу кунга қадар юртимиз жамоалари билан фақат Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида тўқнаш келган.
"Ал Ҳилол" бош мураббийи сифатида у "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши жами 6 та учрашув ўтказиб, уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида дуранг ўйнаган ва фақат 1 марта ("Локомотив"га) имкониятни бой берган.
Дониснинг ўзбек клубларига қарши барча ўйинлари:
2015: "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 3:1
2015: "Локомотив" – "Ал Ҳилол" 1:2
2016: "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" 2:2
2016: "Ал Ҳилол" – "Пахтакор" 4:1
2016: "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 0:0
2016: "Локомотив" – "Ал Ҳилол" 2:1
Кўрамиз, мутахассиснинг миллий терма жамоалар даражасидаги илк тўқнашуви қандай якун топар экан.
Маълумот ўрнида, бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.



