

У билан 2029 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзоланди. Франк ушбу лавозимда 2026 йилнинг ёзидан бери ишлаб келган Пьер Саж ўрнини эгаллади.
Унинг мураббийлар штабидан ёрдамчи мураббий Пэдди Маккарти ҳамда илгари Франк билан "Брентфорд"да бирга ишлаган дарвозабонлар мураббийи Энди Куай ўрин олади.
Маълумот учун, Франк бунгача "Брентфорд", "Тоттенхэм", "Брондбю" ва Дания ёшлар терма жамоаларини бошқарган. У 2021 йилда "Брентфорд"ни 74 йиллик танаффусдан сўнг АПЛга олиб чиққан эди.



