"Барселона" Жаҳон чемпионатида 10 нафар футболчини кузатиб боради

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2022, 17:44
Каталониянинг "Барселона" клуби вакиллари яқинлашиб келаётган ЖЧ-2022да бир йўла 10 нафар футболчининг ўйинларини кузатиб boradi.

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

"Кўк-анорранглилар" учун устувор вазифа – янги ўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаш. Диогу Далот, Бенжамен Павар, Тома Менье ва Хуан Фойт каталонияликларнинг эътиборида бўлади. 

Бундан ташқари, "Барселона" ўрта чизиқни мустаҳкамламоқчи. Каталонияликлар Юри Тилеманс, Илкай Гюндоган, Бернарду Силва ва Марко Асенсионинг ўйинларини кузатиб боришади.

Ла Лига вице-чемпионининг радарида ҳужумчилардан Рафаэл Леау ва Юссуфа Мукоко ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›