“Барселона” ҳужумчиси жароҳати боис Эл-Классикони ўтказиб юборади

16 дек 2017, 01:35
“Барселона” ҳужумчиси Херард Делофеу жума кунги машғулотларга чоғида жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

23 ёшли ҳужумчи сўнгги машғулотда чап оёғи тиззасини шикастлаб олди ва 7-10 кун майдонга тушолмаслиги ойдинлашди.

Жорий мавсумда Делофеу 9та учрашув (494 дақиқа)да майдонга тушиб, битта гол урди ва бир бор жамоадошларига ассистентлик қилди.

Ла Лиганинг 16-турида “Барселона” 17 декабрь куни ўз майдонида “Депортиво” билан куч синашса, кейинги турни 23 декабрь куни Мадридда “Реал”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" расмий сайти