"Барселона" ҳимоячиси ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
30 окт 2022, 17:14
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия ЛаЛиганинг 12-тури доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Испания термаси ҳимоячиси жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиққан. Бу эса унинг ЖЧ-2022даги иштирокига таъсир ўтказиши мумкин.

"Жароҳатнинг жиддийлигини аниқлаш учун бизга яна бир қанча тестлар керак", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Испания термаси ЖЧ гуруҳ босқичида Германия, Коста-Рика ҳамда Японияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal