"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг

Alisher
2 мар 2025, 22:35
"Барселона" мағлубиятсиз сериясини 15 ўйинга етказди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 26-турида "Реал Соседад"ни (4:0) мағлубиятга учратди.

Каталонияликлар охирги марта 2024 йил 21 декабрда мағлуб бўлишган, 2025 йилда эса турли мусобақаларда 12 та ғалаба ва учта дуранг қайд этилди.

"Барселона" 5 март куни Чемпионлар лигаси доирасида "Бенфика" меҳмони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia