

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб 30 ёшли испаниялик билан янги келишувни 10 июнда эълон қилмоқчи. Битим 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар тузилади.
Серхи Роберто — "Барселона" тарбияланувчиси. Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўйинчининг амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади.



