"Барса" ЕЧЛ уй ўйинида "Бавария" дарвозаси томон аниқ зарба йўллай олмади

Sherzod Nurmatov
27 окт 2022, 12:00
Германияликларда 13 та зарба бор, шулардан 7 таси мўлжалга аниқ борган.

Каталонияликлар гуруҳ босқичи 5-турида "Камп Ноу"да мағлуб бўлишди – 0:3. Ушбу ўйин давомида "кўк-анорранглилар" футболчилари 10 та зарба беришди: 3 таси ноаниқ кетди, яна 7 таси тўсиб қўйилди.

Меҳмонлар футболчилари рақиб дарвозасига 13 марта зарба беришди. 7 та зарба нишонга тегди, 4 таси – ноаниқ, яна 2 тасини "Барса" футболчилари тўсиб қўйишди.

"Бавария" 15 очко билан "C" гуруҳида 1-ўринда бормоқда, "Барселона" эса 4 очко билан учинчи ўринда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›