

"Бугунги ўйинда омад етишмади. Яна 10 дақиқа бўлганида ҳисобни тенглаштира олардик. Ўйин тенг бўлди менимча. Биринчи бўлимда йигитлар бир бирини тушунмай ўйнади, шу боис ўйин қовушмади. Танаффусда мураббийлар кўрсатмаси ва ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз яхшиланди", - дейди Азиз Ғуломхўжаев.




