Азар - Бельгияда йил спортчиси
23 дек 2018 11:09
Янгиликлар
Азар - Бельгияда йил спортчиси
"Челси" ва Бельгия термаси ярим ҳимоячиси Эден Азар ўз давлатида йилнинг энг яхши спортчисига айланди.
27 ёшли футболчи журналистлар берган овозларга кўра ғолибга айланди. У бу борада енгил атлетика бўйича Европа чемпиони Коэн Нэрт ва қишки Олимпия ўйинлари совриндори Барт Свингсни ортда қолдирди.
Азар Бельгия термаси билан биргаликда ЖЧ-2018нинг 3-поғонасини эгаллади. Бу мавсумда футболчи АПЛнниг 17 ўйинида 8 гол уриб, 9 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар