

Таъкидлаб ўтиш керакки, Диего Симеоне "Реал" билан бўладиган дербига тайёрланмоқда.
Ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Олдинроқ, аргентиналик мутахассис Торресни жамоа мураббийлар штабига таклиф қилиши мумкинлиги айтилаётган эди.
Торрес - Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпионлигига эга чиққан. Шунингдек, клуб билан Чемпионлар Лигаси ва икки карра Европа Лигаси ғолибига айланган.
Футболчи фаолияти давомида 706та ўйинда майдонга тушиб, 252та гол ва 73та ассистга эришган.



