

Стандартдан сўнг "Арсенал" жарима майдончаси ичида тартибсиз ҳаракатлар бошланди. Рикошетлар сериясидан сўнг тўп дарвозабоннинг чап бурчагига борди, Кристиан Нергор тўпни ўнгроқдаги Айвен Тоунига узатди ва у тўпни дарвозага жойлади.
Учрашув бош ҳаками Питер Бэнкс ВАР ёрдамида голни ҳисобга олди.
- "Брентфорд" урган голда офсайд бормиди?
- Ҳа, ҳозиргина вазиятни қайта кўрдим. Офсайд экан. Аламли, аммо ҳафта охирида тушунтириш беришади деган умиддаман.
Ҳимояда маълум бир принципларни қўллаш лозим, аммо бу қоидаларга риоя қилишга боғлиқ" - дейди мураббий.



