"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди

Mirjalol Normatov
31 июл 2025, 20:51
"Арсенал"нинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини икки йўқотиш билан якунланди.

Микель Артета шогирдлари мағлуб бўлган учрашувда Букайо Сака ва Леандро Троссард жароҳат олди.

Сака "Тоттенхэм" футболчиси Матис Тель билан тўқнашувдан кейин ўзига кела олмади. У 77-дақиқада захирага олинди.

68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Троссард эса 85-дақиқада жароҳати сабабли алмаштирилди.

"Арсенал" АПЛнинг янги мавсумидаги илк ўйинини 17 август куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›