

Давид Алабанинг кетиши ҳамда Антонио Рюдигер ва Эдер Милитаодаги тез-тез учрайдиган жароҳатлар сабабли, 27 ёшли франциялик футболчи "Реал" учун трансферда устувор мақсад ҳисобланади.
Агар трансфер амалга ошса, Конате жамоанинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари қаторига кирмайди – унинг иш ҳақи Трент Александер-Арнолд даражасида бўлиши кутилмоқда.
Агар Флорентино Перес президентлик сайловларида қайта сайланса, "Мадрид" клуби Конате билан "4+1" схемаси бўйича шартнома имзолаши режалаштирилган.



