АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди

Khoja
3 ноя 2025
"Бўрилар" бош мураббийсиз қолишди.

"Вулверхэмптон" жамоаси Витор Перейра билан тузилган шартномани бекор қилди. Жорий мавсум "бўрилар" АПЛ доирасидаги 10 та турда атиги 2 очко ишлади. 

Маълумот учун, Витор Перейра ўтган йилнинг декабрь ойидан буён "Вулверхэмптон" мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Мураббий сентябрь ойида "бўрилар" билан уч йиллик янги шартнома имзолаганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com