АПЛда "Cити"ни тўхтатиб қоладиган жамоа топилмаяпти
02 дек 2018 11:10
Янгиликлар
АПЛда "Cити"ни тўхтатиб қоладиган жамоа топилмаяпти
Хосеп Гвардиола клуби Англия чемпионатида сўнгги бор 7 апрель куни мағлубиятга учраганди.
"Манчестер Сити" кеча "Борнмут" устидан ишончли ғалаба (3:1) қозонди. Натижада, "шаҳарликлар" мағлубиятсиз ўйинлари сонини 20тага етказиб олишди.
Жамоа сўнгги бор 7 апрель куни "Манчестер Юнайтед"га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўша учрашувдан сўнг, Гвардиоланинг "Сити"си енгилмас жамоа сифатида АПЛда ҳукмронлик ўрнатиб келмоқда.
Фикрлар