Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба
Mirjalol Normatov
10 янв 2026, 19:21
Англия Кубогининг 3-босқич ўйинларига старт берилди.
Унда ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби "Кристал Пэлас" сафарда мамлакатнинг 6-даражали лигаси вакили "Маклисфилд"га мағлуб бўлди. "Вулверхэмптон" эса "Шресбури"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.