

Каталонияликлар раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган ҳужумчини сотиб олиш имкониятидан фойдаланмоқчи. Манкунианликлар бу ҳолатда 30 млн евро ишлаб олади.
Рэшфорд синовдан ўтган ва жамоа даражасини ошираётган таркибдаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Шунингдек, мураббийлар штаби инглизнинг турли позицияларда ўйнай олишини қадрлайди.
Бу мавсумда Маркус Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.



