

- "Реал" бу ўйинга қандай қарамоқда?
- Бу ўзгача ўйин. Суперкубок тақвимини кўриб, шу ерда бўлишни истагандик. Бу финал, шу сабабли курашишни ва ғалаба қозонишни билиш керак. Биз тайёрмиз.
- "Реал"ни фаворит сифатида кўришмаяпти.
- Барча нарса бўлиши мумкин. Биз эртанги ўйинда нималар қилишимизга бор эътиборимизни қаратганмиз.
- Бу баҳсга ҳам "Сантьяго Бернабеу"даги каби тайёрландингизми?
- "Атлетико"га қарши ўйин олдидан ҳам шундай дейишганди. "Метрополитано"даги ўйин биз учун мўлжал эмасди ва бу ўйинни унутдик. Ҳозир ҳам деярли шундай ҳолат, фақат контекст бироз бошқача. Ўзимизга бўлган ишонч ва кўпроқ кучга эга эканлигимиз жуда муҳим.
- Жамоадаги қайсидир футболчи бу қийин ўйин бўлади, деб ҳисоблаганларга нима деган бўлардингиз?
- Бу футбол. Исталган ишлар бўлиб кетиши мумкин. Биз ғалабага тайёрланяпмиз. Ўз кучимизга ишонамиз.



