

Унда мураббий журналистларнинг 10-турдаги класико учун қасос олиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Менга бу гаплар ёқмаяпти. Бу шунчаки бир ўйин эди. Шундан кейин биз қайтиб олдик ва нималар қилишимизни тушуниб етдик. Жамоа яхшироқ кўрина бошлади ва натижаларга эришдик.
Бу шунчаки бир ўйин эди. Биз - "Барселона"миз, барчани мағлуб этишни истаймиз. Бу энг муҳими. Жамоа барчасига тайёр эканлигини кўриб турибман. Мавсум якунига қадар ҳали кўп вақт бор. Эртага биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз ва шу орқали қанчалар яхши эканлигимизни кўрсатмоқчимиз", - деди Флик.



