UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Антонио Конте: “МЮ” ғалабани кўпроқ истади Янгиликлар

Антонио Конте: “МЮ” ғалабани кўпроқ истади

“Челси” устози Антонио Конте жамоасининг “МЮ”дан (0:2) учраган мағлубиятига изоҳ берди.

“Рақиб ғалабага ҳақли эди. “Манчестер Юнайтед” ғалабага чанқоқлигини намойиш этди.

Албатта бу каби ҳолатларда барча айб мураббийнинг зиммасида бўлади. Аниқроғи, менга. Мен жамоани ғалаба сари руҳлантира олмадим.

Бу каби учрашувларда яхши ўйин кўрсатиш учун ўйинга жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Биз барчамиз ишлашда давом этишмиз ва чемпионликка эришиш йўлини топишимиз лозим. Агар кимдир “Челси” совринни ютиши нормал ҳолат, деб ҳисобласа, адашади. Жамоа ўтган йили мавсумни 10-поғонада якунлади ва жорий мавсумни ҳам ўша кайфиятда бошлаганини эслаши лозим.

Айни пайтда “Тоттенхэм” ажойиб формада. Жамоа ажойиб кайфият билан ўйнамоқда. Биз ҳам ҳар бир учрашувда ғолиблик руҳи билан майдонга тушишимиз лозим”, дейди Конте.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика