UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган Янгиликлар

Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган

Антони "Бавария"га ўтишдан воз кечганини тасдиқлади.

Қанот ҳужумчиси Антони "Манчестер Юнайтед"дан "Бетис"га 22+3 миллион евро эвазига ўтди. Маълум қилинишича, трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Бавария" бразилиялик футболчини 30 миллион еврога ўз сафига қўшиб олишга уринган ва унга йилига 7 миллион евро маош билан шартнома таклиф этган.

"Келишув якунланишидан бир кун олдин "Бавария" раҳбарияти билан суҳбатлашдим. Бироқ уларга "Бетис" билан келишув 95 фоиз якунланганини ва сўзимда туришимни айтдим. Мен буни ҳурмат ва муҳаббат туфайли, шунингдек, бу ерда жуда бахтли эканлигимни билганим учун қилдим.

Улар ҳақиқатан ҳам менга 7 миллион евро таклиф қилганми ёки йўқми, билмайман. Жаҳон даражасидаги "Бавария"га бўлган ҳурматим билан, қарор қабул қилиш мен учун осон бўлди. Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин жуда хотиржамман.

Бештадан ортиқ клуб мен билан боғланди. Аммо ҳар доим айтганимдек, "Бетис" менинг устувор танловим эди," - деди Антони CОPE билан суҳбатда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика