Андрей Микляев: "Водий клубларига қарши ўйнаш доим қийин бўлган"
17 май 2017 20:04
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Водий клубларига қарши ўйнаш доим қийин бўлган"
Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Фарғона водийсида ўйнаш ҳар доим ҳам қийин бўлган. Зеро учрашувларда маҳаллий жамоаларни кўпсонли ишқибозлар қўллаб-қувватлаб туришади. Шуни инобатга олган ҳолда ва қолаверса, бугунги рақибимизнинг сўнгги пайтларда анча мазмунли ўйин намойиш этаётганини ҳисобга олиб, учрашувга ҳозирлик кўрган эдик. Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Тўп ўтказиб юборгач, ҳисобни тенглаштириш учун уриндик. Айтиб ўтишим керакки, бугун иккала жамоа ҳам бироз эҳтиёткор тарзда ўйин кўрсатди. Шу сабабли гол киритиш учун унча кўп вазиятлар юзага келмади, - дейди тажрибали мутахассис.
Фикрлар