Андрей Микляев: "Ғалабага яқин эдик, афсуски охирги 3 дақиқада уни қўлдан чиқардик"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2017, 18:32
ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
Кайфиятимиз у қадар яхши эмас. Биз ғалабага яқин эдик. Иккинчи таймда биринчи таймдагидек ўйнамадик. Баъзи вазиятлардан иккинчи голни уришимиз мумкин эди. Аммо ҳисобни сақлаб қолишга асосий урғуни қаратдик", - дейди Андрей Микляев.

"Бугун фақат натижа учун ўйнаганимиз учун чиройли ўйнай олмадик. Барчадан узр сўрайман. Кейинги баҳсларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев.

- Нимага ўнг қанот ҳимоячиси Бобур Йўлдошев алмаштирилди?
- Унда кичик жароҳат кузатилди. Шу боис Файзиевни майдонга туширилди.

- Машариповнинг алмаштирилгани хато бўлдими?
- Йўқ. Бу хато эмас эди. Сабаби у сўнгги дақиқаларда кўп хато қилди.

- Биламизки ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий ютқазади. Нима учун Мирко Йеличич келиб матбуот анжуманида биз билан гаплашмайди?
- Сабаби унда керакли лицензия йўқ. Бошқа жавобим йўқ.

- Мавсум бошида ҳали тайёр эмасмиз дейилади. Ҳозир эса мавсум бошланганига бир ойдан ошди. Бу даврга келиб жамоаларимиз рақибларни қўпол қилиб айтганда "ёриб" ташлаши керак эди.
- Сизнингча рақиблар жим қараб туришлари керакми? Улар ҳам майдонга ғалаба учун тушишади. Улар ҳам 90 дақиқа давомида майдонда югуришади.

Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›