UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  1 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Андрей Микляев: "Бу ўйин "Сепахон"га қарши баҳсга тайёргарлик вазифасини бажарди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бу ўйин "Сепахон"га қарши баҳсга тайёргарлик вазифасини бажарди"

"Локомотив" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Ҳисобдан қониқдим. Лекин ҳимоядаги ўйинимиз бироз ёқмади. Тезкор гол бизга ёрдам берди. "Сепахон"га қарши ўйинда ҳимоядаги бундай хатоларга йўл қўйиш ярамайди", - дея сўз бошлади "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев.

Футболчиларимиз терма жамоаларга чақирилишди. Жароҳатлар ҳам бўлди. Тўхтахўжаевнинг жароҳати жиддий эмас. "Сепахон"га қарши ўйин олдидан унга дам беришга қарор қилдик. Яничич эса ҳали сафга қайтгани йўқ. Хатолар бўлган бўлсада, гол ўтказиб юборганимиз йўқ. Бу ўйин бизга эронликларга қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини бажарди десак ҳам бўлади.

Ҳужумчилар нафақат ҳужум қилишни, балки ҳимояланишни ҳам билиши лозим.

Ўзбекистон Чемпионати ва Чемпионлар Лигаси бошқа бошқа савиядаги турнирлар.

Ёшлар доимий равишда бир темпда ўйин кўрсатмайдилар. Уларга вақти вақти билан имкон беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Умид қиламизки, улар тажрибали футболчилар олдида тажриба орттирадилар", дейди "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика