Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди"

Mirjalol Normatov
15 июн 2019, 23:05
"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

- Бугун бизда ўйин руҳи умуман йўқ эди. Муаммо нимада билмадим. Ўйлашимча, муаммо клубда. Футболчиларда хоҳиш, истак йўқ эди. Барча бир-биридан хафадек кўринди. Аммо ҳаракат қилдик. Футболчиларим ўйнашни исташмади.

- Ҳимоядаги муаммолар, дарвозабон хатолари яққол кўзга ташланди.
- Мен барчасини айтдим. Ҳеч ким ўйнашни истамади, бу яққол сезилди. Нима муаммолигини айта олмайман. Менимча, футболчиларнинг ҳаётида муаммолари бор.

- Жамоанинг молиявий муаммолари борми?
- Ҳа, бор. Муаммолар кўп. Бироқ бу гап мен учун эмас. Мен фақатгина машғулотлар тизимига жавоб бераман.

- "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин қандай муаммолар бор эди?
- Биринчидан, таркибда муаммолар. Кўплаб футболчиларимизда ички муаммолар бор. Бир футболчимиз жароҳатланган. Марказимиздаги футболчилар сафимизда эмас. Ғофуровнинг ўйинда йўқлиги яққол сезилди. Шундан кейин биз қўл остимиздаги футболчиларимиз билан ўйнашга мажбур бўлдик. 10-11 нафар футболчи доимо жамоани барча муаммолардан олиб чиқиб кета олмайди. Ҳаттоки, айрим вақтларда алмаштиришларга ҳам қийналаман. 10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›