UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  19 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди"

"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

- Бугун бизда ўйин руҳи умуман йўқ эди. Муаммо нимада билмадим. Ўйлашимча, муаммо клубда. Футболчиларда хоҳиш, истак йўқ эди. Барча бир-биридан хафадек кўринди. Аммо ҳаракат қилдик. Футболчиларим ўйнашни исташмади.

- Ҳимоядаги муаммолар, дарвозабон хатолари яққол кўзга ташланди.
- Мен барчасини айтдим. Ҳеч ким ўйнашни истамади, бу яққол сезилди. Нима муаммолигини айта олмайман. Менимча, футболчиларнинг ҳаётида муаммолари бор.

- Жамоанинг молиявий муаммолари борми?
- Ҳа, бор. Муаммолар кўп. Бироқ бу гап мен учун эмас. Мен фақатгина машғулотлар тизимига жавоб бераман.

- "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин қандай муаммолар бор эди?
- Биринчидан, таркибда муаммолар. Кўплаб футболчиларимизда ички муаммолар бор. Бир футболчимиз жароҳатланган. Марказимиздаги футболчилар сафимизда эмас. Ғофуровнинг ўйинда йўқлиги яққол сезилди. Шундан кейин биз қўл остимиздаги футболчиларимиз билан ўйнашга мажбур бўлдик. 10-11 нафар футболчи доимо жамоани барча муаммолардан олиб чиқиб кета олмайди. Ҳаттоки, айрим вақтларда алмаштиришларга ҳам қийналаман. 10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика