UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Андижонда нима гап? Янгиликлар

Андижонда нима гап?

Бугун Андижон вилоятининг икки жамоаси ўзаро синов-назорат учрашувини ташкил этди.

Шўрбулоқ даҳасида жойлашган, “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”нинг сунъий майдонида ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, олий лига вакили “Андижон” мураббийлари шу куни асосан ёшлар жамоасидаги футболчиларни синовдан ўтказди. “Бургутлар”нинг илк йиғини маҳаллий футболчилар иштирокида бўлаётгани сабабли ҳам баҳсда асосан ёшлар ўйнади. 

Бу йилги биринчи лига ўйинларида 3-ўринни банд этган “УзДонгЖу” ҳам аллақачон ўз қароргоҳида йиғинни бошлаб юборган. Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоа таркибида жиддий ўзгаришларни кўрмадик. Аммо жамоа етакчилари бўлган Бекзод Ғозиев билан Акмал Жўрабоевни шу куни майдонда учратмадик. Айтишларича Ғозиев айни дамда харбий хизматда экан.

“Андижон” машғулотлари эса Нозим Муллаохунов ва Виталий Легай бошчилигида ўтказилмоқда. Бугун ушбу жамоа сафида Муқимжон Тошматовнинг ўйнаганини кўрдик. Маълум бўлишича, якунига етган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган Тошматовнинг ўзи "Андижон" мураббийларидан вақтинча машғулотда иштирок этиб туришини сўраган. Шу боис унинг кейинги тақдири қандай кечиши ҳозирча маълум эмас.

“УзДонгЖу” – “Андижон” 2:1.

Андижон. Шўрбулоқ даҳаси. 

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Шохруҳ Акрамов.

Голлар: Ислом Каримов (2та) – Хондамир Юлдашев

“УзДонгЖу”: 28.Музаффар Абдуллаев, Сардор Асқаров, Абдурасул Комилов, Азизбек Қаюмов, Акбар Ходжаев, Феҳруз Салоҳиддинов, Алишер Тўхтасинов, Усмонали Исмоналиев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Ислом Каримов, Исроил Турсунов.

Захирадан тушганлар: Ислом Ўрмонов, Элёр Ўрмонов, Нодир Тешабоев ва бир қатор ёшлар. 

“Андижон”: Баракатилло Исроилов, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Илҳом Усубжонов, Фарруҳ Мирзаев, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуротов, Шохсултон Парпиев, Шаҳбоз Жумабоев, Муқимжон Тошматов. 

Захирадан тушганлар: Хондамир Юлдашев, Мадамин Маҳмудов, Аброр Комилов, Икромиддин Зайнобиддинов ва бир қатор ёшлар.

Мазкур ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам футболчиларга икки кунлик дам берди. Энди 21 декабрдан яна машғулотлар бошланади. “УзДонгЖу”нинг айрим футболчилари шу кундан бошлаб, “Андижон” ихтиёрида бўлиши айтилмоқда. Аммо уларнинг айнан кимлар эканлиги ҳозирча ошкор этилмаяпти. "Андижон" раҳбариятида ўзгаришлар юз бермоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бош мураббий масаласи ҳам шу кунларда расман тасдиқланса ажаб эмас.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика