UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   1 19:01Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  5 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  17 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди Янгиликлар

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди

Тошкентда йиғин ўтказаётган «Андижон» жамоаси селекция ишларини жадал суръатда олиб бормоқда.

Ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида  Бобуржон Омонов таклиф этилди.

Маҳоратли ҳимоячини мухлислар яхши билишса керак бунгача асосан «Бухоро» жамоасида ўйнаб келаётганди. Бугун Омонов «бургутлар» билан расман келишувга эришди ва шу тариқа жорий мавсумни «Андижон»да ўтказадиган бўлди.

29 ёшли футболчи универсал ҳисобланиб, мудофаа чизиғининг исталган чизиғида бирдек ўйнай олади.

Маълумот учун, Бобуржон Омонов ўтган мавсум «Бухоро» таркибида 22та ўйин (жами 1915 дақиқа) ўтказиб, 1та гол ва 4та сариқ карточка қайд этган.
 


«Андижон»нинг навбатдаги хариди - Руслан Мельзитдинов. Тажрибали футболчи ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаганди.

Футболчилик фаолияти давомида, «Нефтчи», «Бунёдкор», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Шўртан» ҳамда «Сўғдиёна» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мельзитдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Олий лигасида (ҳозирги Суперлига) 200га яқин расмий учрашувда майдонга тушганини эътироф этиш лозим.

Шунингдек у ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоа таркибида ҳам расмий учрашувларда иштирок этган.

Руслан бундан ташқари икки бор ўзини хориж клубларида синаб кўрган, хусусан Қозоғистоннинг «Жетису» ва Эроннинг «Нафт МИС» жамоаларида маълум муддат фаолият юритиб қайтган.

1985 йил Фарғона вилоятининг, Қўқон шаҳрида таваллуд топган футболчи сўнгги йилларда майдонда марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келмоқда.

Бугун «Андижон» ва Руслан Мельзитдинов ўртасида расман келишувга эришилди.  


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика